15 май куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Mercedes-Benz русумидаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Общественный контроль» гуруҳи аъзолари хабар берди.
Пост фойдаланувчилар орасида катта баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Кўпчилик бу Тошкентда автобуслар ёниб кетиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмаслиги, бироқ шундай бўлса-да, ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрилмаётганидан норози бўлган.
Гуруҳ аъзолари масъул шахсларни автобуслар ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб турилишини таъминлашга даъват этган.
Жамоат транспортидаги ёнғин натижасида жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум. Аланга ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
«UZ24» ёзишича, автобус йўналиши рақами 51 бўлган.
Изоҳ (0)