21—24 май кунлари кўча цирк санъати бўйича «Очиқ осмон остида цирк. Европа цирк мактаблари мутахассислари Ўзбекистонда» деб номланган ҳамкорликдаги лойиҳа Тошкент, Фарғона ва Андижонда ўтказилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Лойиҳада Франция ва Германия артистлари, шунингдек, Тошкент цирки артистлари иштирок этади.
21 май куни 18:00 да Тошкент цирки биноси қаршисидаги майдончада Sirk.uz катта томошаси бўлиб ўтади. 23 май 18:00 да спектакл Фарғонадаги Қиргули даҳасида жойлашган «Кимёгар» маданият ва истироҳат боғида, 24 май 18:00 да Андижондаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида намойиш этилади. Кириш бепул.
Изоҳ (0)