• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Равшан Эрматов: Орзуим — Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018’да кўриш

    12 май куни Қозоғистон ва Буркина-Фасо ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқарган Равшан Эрматов ўйин олдидан қозоғистонлик журналистлар билан суҳбатда бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Интервью давомида Эрматов ўйинларни бошқаришда уларни тоифаларга ажратмаслиги, баҳсли вазиятларда видео-такрорлардан фойдаланишга ва машҳурликка муносабати ҳамда орзуси ҳақидаги мавзуларга тўхталиб ўтди. Суҳбат аввалида Эрматов бу унинг учун Қозоғистонга иккинчи ташрифи экани, аввлроқ Қозоғистон-Уммон учрашувини бошқарганини эслаб ўтди.

    «Биз ҳакамларнинг иш графигимиз жуда тиғиз. Масалан, мен Ўзбекистон чемпионати ўйинларидан ташқари ФИФА ва ОФК ташкил этадиган учрашувларни ҳам бошқараман. Тез-тез халқаро семинарларда иштирок этаман. Яна Қозоғистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Бу ерда кўплаб дўстларим бор. Ўйин баҳона улар билан ҳам учрашдик» – дейди Эрматов.

    Ўртоқлик ва расмий ўйинларида ишлашнинг фарқлари ҳақида гапирар экан Эрматов ўйинларни тоифаларга ажратмаслигини айтиб ўтди.

    «Ҳакамлар ўйинларни тоифаларга ажратмаслиги керак. Ўртоқлик учрашувими, расмийми, бунинг аҳамияти йўқ. Ҳар бир ўйинга ўз касбига нисбатан талабчан ва профессионал тарзда ёндашиш лозим. Шахсан мен шундай деб ўйлайман ва шу ақидага амал қиламан. Ўзи бошқарган ўйинга эътиборсизлик билан қараб, бунинг оқибатида муаммоларга дуч келган ҳакамларни кўрганман. Шундан ўзим учун хулоса чиқариб, ҳамкасбларимнинг хатосини такрорламасликка ҳаракат қиламан».

    «Ҳамиша ўз устимда ишлайман. Футбол қандай тезликда ривожланаётганини кўряпсиз. Табиийкаи биз ҳакамлар ҳам мос равишда, замон билан ҳамнафас бўлишимиз керак».

    37 ёшли ўзбекистонлик ҳакам мамлакатдаги ҳакамлик мактаби, Европа ҳакамларидан кимга ҳавас қилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

    «Биласизми, ўзбек ҳакамлик мактаби барча даврларда ҳам кучли бўлган. Бундан 10 йилдан ошиқроқ вақт муқаддам Ўзбекистонга кўплаб европалик инструкторлар таклиф этилиб, улар иштирокида ёш ҳакамларга халқаро семинарлар ташкил қилинганди. Шунингдек, ўзимда ҳам турли халқаро семинарларда иштирок этиш ва тажрибамни ошириб бориш имкониятлари кўп бўлди. 2003 йил ФИФА рефериси бўлдим. Ёдингизда бўлса, 2002 йилда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпонати финалини Перлуижжи Коллина бошқарганди. Ўшанда мен италиялик машҳур ҳакамнинг ўйинни бошқариш услубини диққат билан ўргангандим. Майдонда турли характерга эга 22 нафар юлдуз футболчи ўйнаётганига қарамай, Коллина ўзини менежердек тутарди. У юлдузларни қандай бошқаришни яхши биларди. Майдонда шундай муҳитни яратиб олардики, футболчилар уни чинакамига ҳурмат қилишарди».

    Футболда юзага келадиган баҳсли вазиятларда видео-такрорлардан фойдаланиш ҳақидаги саволга ҳам ўз муносабатини билдирди.

    «Футбол дунёда биринчи рақамли спорт тури. Уни миллионлаб эмас, миллиардлаб инсонлар томоша қилмоқда. Хоккейга ўхшаб ўйин давомида видео-такрорларни томоша қилишга вақт сарфлаш футболга хос эмас. Бундай янгиликка қўл урилган тақдирда, футбол ўз жозибасини йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас. Футбол хатолардан иборат. Мураббийлар, футболчилар сингари ҳакамлар ҳам хатоларга йўл қўяди. Хатодан ҳеч ким кафолатланмаган. Ҳатто Месси ва Роналду ҳам хатодан ҳоли эмас. Масалан бир ўйинда 40 та қоида бузилиши қайд этилса, шундан 2-3 тасида ҳакам ўзи истамаган ҳолда нотўғри қарор чиқариши тайин. Бу юқори тезликдаги катта футбол учун нормал ҳолат, деб ўйлайман. Тўп 50 метр масофага икки сонияда етиб боради. Ҳакам ана шу тезликка монанд қарор қабул қилиши керак. Айтиб ўтганимдек, футбол бугун жуда тезлашиб кетди. Ўйлашимча, футболга алоқадор ҳар бир инсон бир-бирининг меҳнатини қадрламоғи лозим», - дейди Эрматов.

    Журналистлар 2010 йилдаги Жаҳон Чемпионати, ундаги очилиш учрашуви ва бошқа муҳим ўйинларни бошқариб борганидан кейин Эрматовнинг жуда машҳур инсонга айланганини таъкидлашгач, у машхурликка муносабати ҳақида ҳам гапириб ўтди.

    «Мен бу ҳолатга хотиржам ёндашаман. Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Шунчаки ўз ишимни бажаряпман. Балки шунинг учун натижаларим ижобий бўлса керак. Дастхат сўрайдиганларга ҳеч қачон рад жавобини бермайман. Менда юлдузлик касали йўқ».

    «Ҳа, бу ерда ҳам кўпчилик дастхат сўради. Нафақат бу ерда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида мени таниб қолиб, дастхат сўрашяпти. Яқинда Японияда бўлганимда ҳам шундай ҳолат рўй берди. Ер ости йўлидан ўтаётганимда бир киши анча жойгача кузатиб борди. Кейин яқин келиб, мен билан суҳбатлашди. Ўзбекистон ҳақида сўради ва якунда эсдалик учун суратга тушди. Лондон метросида ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганди».

    Суҳбат давомида Ўзбекистонда болалар футболига қаратилаётган эътибор, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари Жаҳон Чемпионатларида иштирок этаётгани ва миллий терма жамоанинг истиқболи ҳақида ҳам мавзу кўтарилди.

    «Шахсан давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга эътибор қаратиляпти ва ғамхўрлик кўрсатиляпти. Клублар қошида замонавий академиялар фаолият кўрсатяпти. Биз барчамиз миллий терма жамоамизнинг ҳам Жаҳон Чемпионатида иштирок этишини хоҳлаймиз. Лекин ҳозирча бироз омад этишмаяпти. Айниқса сўнгги мундиалдан бизни фақат тўплар нисбатигина айирди.  Терма жамоамизни афсонавий футболчимиз Миржалол Қосимов бошқариб боряпти. Шахсан мен бу мураббийнинг терма жамоамизни Жаҳон Чемпионати-2018га олиб чиқишига ишонаман».

    «Орзуим? 2018 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида ишлашни истайман. Бунинг учун бор имкониятимни ишга соламан. Табиийки, бу мундиалга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам боришини хоҳлайман».

    14.05.2015, 15:25   Изоҳ (0)   3123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусдаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди

    14.05.2015, 12:30

    Карло Анчелотти иккита ўйинга дисквалификация қилинди

    14.05.2015, 08:13

    «Ювентус» Мадридда «Реал» билан дуранг ўйнади ва финалга йўл олди

    14.05.2015, 08:09

    УЕФА Евро-2016 чипталарини қўлдан қўлга сотишга расман рухсат берди

    13.05.2015, 23:54

    ФИФА ва УЕФА Испанияни халқаро мусобақалардан четлаштириши мумкинлиги ҳақида сўнгги марта огоҳлантирди

    13.05.2015, 23:14

    Жавоҳир Синдоров Таиландда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

    13.05.2015, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.