Мексикада АҚШ фуқароси болалар порнографиясини тайёрлаш ва тарқатишда айбдор деб топилиб, 199 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 96 минг доллар миқдорида жаримага тортилди, деб хабар бермоқда NDTV.
Тергов маълумотларига кўра, у онасининг розилиги билан вояга етмаган қизни расмга олган ва уларни бошқа давлатлардаги буюртмачиларга электрон почта орқали жўнатган ёки интернетга жойлаштирган.
Жиноятчининг исми ошкор қилинмаган, фақатгина у Мексика ғарбидаги Колима штатида жойлашган Мансанилё шаҳрида қўлга олингани маълум қилинган. Қизнинг онасига ҳам қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)