Ericsson компанияси Европада Apple’га қарши суд даъволари билан юриш қилишни бошлади. 3dnews.ru хабарига кўра, Apple ўзининг iPhone ва iPad қурилмаларида фойдаланаётган технологиялар учун Швеция ишлаб чиқарувчисига лицензия тўловларини амалга ошириши керак.
Financial Times’нинг Ericsson вакилларига асосланиб хабар беришича, Швеция компанияси Германия, Британия ва Голландия судларига Apple’га қарши даъво киритган. Қайд этишларича, Ericsson АҚШ корпорацияси билан олдиндан, тинчлик йўли билан келишишга уриниб кўрган.Агар Европа мамлакатлари судлари Apple’ни ўз смартфон ва планшетларида Ericsson патентларидан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топса, АҚШ ишлаб чиқарувчисининг Европадаги савдолари чекланиши мумкин. Ericsson 2G ва 4G алоқа технологиялари, яримўтказгичли қисмлар ва симсиз коммуникацияларга алоқадор масалалар юзасидан судга мурожаат қилган.
Ericsson 2015 йил бошида айнан шу масалалар юзасидан даъволарини АҚШ суди ва Савдо бўйича халқаро комиссияси муҳокамасига киритган ва АҚШ компанияси гаджетлари сотилишини тақиқлаб қўйишни талаб қилганди.
Изоҳ (0)