Англия Премьер-лигасининг 2014/15 йилги мавсуми чемпиони аниқланди. Лондоннинг «Челси» клуби 35-турда «Кристал Пелас» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар қилади «Sports.ru».
«Кристал Пелас» устидан эришилган ғалабадан сўнг ҳеч қайси жамоада «Челси»га етиб олиш имконияти қолмади ва клуб чемпионат тугашига 3 тур қолганда, муддатидан олдин чемпионга айланди.
«Челси» ўз тарихида бешинчи марта Англия чемпионатида ғалаба қозонди. Бунгача жамоа 1954/55, 2004/05, 2005/06 ва 2009/10 йилги мавсумларда Англияда тенгсиз бўлганди. Қизиғи, бу чемпионлик унвонларининг 3 тасига жамоани Жозе Мориньо бошлаб келган.
Ушбу ғалаба билан «Челси» клуби ишқибозларини муборакбод этамиз.
Изоҳ (0)