Араб коалицияси ҳарбий ҳаво кучлари Яман шимоли-ғарбидаги Саада шаҳрига авиазарбалар бериши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди ва яна кўплаб одамлар жароҳат олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Al Arabiya телеканали маълумотларига кўра, Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Яман ҳудудига камида 100 та ракета учирган.
Қайд этилишича, 5 май куни хусийлар Саудия Арабистони жанубидаги Нажран шаҳрига артиллерия ҳужуми уюштирган. Снарядлар Яман чегарасидан бир неча юз метр узоқликда жойлашган шаҳардаги мактаблар, шифохоналар, ҳукумат ва турар-жой бинолари ёнига бориб тушган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар тўғрисида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)