ZiyoNET Ресурс маркази томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан «Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри» мавзусида энг яхши иншолар танлови эълон қилинади, деб хабар бермоқда ZiyoNET Ресурс маркази ахборот хизмати.
Танловда барча умумтаълим муассасаларининг 8-9-синф ўқувчилари ўз иншолари билан иштирок этиши мумкин. Иншолар ўзбек ёки рус тилларида қабул қилинади.
Иншо «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унда қандай вазифаларни амалга ошириш ғояси илгари сурилганлиги, дастур асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган хайрли ишларни ҳаётий мисоллар, бадиий ва публицистик асарлар ва халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар, ибратли ривоят ва бошқа материаллардан ўринли ва унумли фойдаланган ҳолда ёритиб берилиши лозим.
Иншо матни сўнгида ҳар бир иштирокчи ўз исм-фамилияси билан бирга маъмурият боғлана олиши учун телефон рақами, манзили, таълим муассасаси номини кўрсатиши лозим.Шунингдек, иштирокчилардан ижод намуналарини ушбу интернет манзилига жойлаштириши ҳам талаб этилади.
Танлов жорий йилнинг 24 апрелидан 24 майига қадар давом этади ва охирги ижод намунаси 20 май куни соат 18:00 гача қабул қилинади.
Ғолиблар қўйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
- 1-ўринга «Телевизор»;
- 2-ўринга «Планшет»;
- 3-ўринга «Smartфон».
Изоҳ (0)