Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британия қироллик оиласи аъзолари 3 май, якшанба куни Кенсингтон саройига Кембридж герцогиняси Кэтрин ва унинг янги туғилган қизини кўриш учун келди, дея хабар бермоқда ТАСС. Маҳаллий ОАВлар ёзишича, Уэльс шаҳзодаси Чарльз ва унинг рафиқаси Корнуол герцогиняси Камилла набиралари билан нақ бир соатни ўтказган.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Чақалоқни кўриш учун Кейтнинг ота-онаси Майкл ва Кэрол Миддлтон ҳамда синглиси Пиппа ҳам келди.

Бу орада эса Буюк Британия аҳолиси ёш меросхўрга қандай исм қўйишларини тахмин қилмоқда. Букмекерлар қизалоқни Элис ёки Шарлотта деб аташларини гумон қилмоқда. Бундан ташқари, Оливия, Виктория ва Елизавета вариантлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Кейт Миддлтон 2 май куни 3,71 кг оғирликдаги қиз фарзандни дунёга келтирди.

Аввалроқ Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон қиз кўрса, уни малика Диана шарафига номламоқчи эканлиги хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди