«Соғлом авлод учун» фонди 1 май куни «қандли диабет» билан касалланган болалар учун хайрия тадбирини уюштирди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар эндокринология диспансери, Азиан Жам компанияси вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Хайрия тадбири доирасида Тошкент шаҳрида яшовчи ва қандли диабетдан азият чекаётган 89 болага 89та глюкометр, 916та тест варақалари, 89да шприс-ручкалари тақдим этилди – ушбу воситалар Германиянинг Friedensdorf International ташкилоти томонидан юборилган.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунда шаҳар эндокринология диспансерида қандли диабетдан азият чекаётган 300га яқин болалар ва ўсмирларнинг аҳволи кузатиб борилмоқда.
Изоҳ (0)