«Краснодар» клуби ўзининг расмий сайти орқали мухлислар иштирокида сўровнома ўтказиб, жамоанинг апрель ойидаги энг яхши футболчисини аниқлади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz». Унга кўра, уругвайлик ярим ҳимоячи Маурисио Перейра клубнинг якунланаётган ойдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
900 дан ортиқ иштирокчи қатнашган сўровномада Перейра 28 фоиз овоз тўплади. Одил Аҳмедов эса 17,8 фоиз овоз билан 2-ўринни банд этди. Учинчи ўрин Роман Широковга насиб этди (13,6%).
«Краснодар» апрель ойида 5 та ўйин ўтказди ҳамда унда 4 та ғалабага эришиб, 1 та дуранг қайд этди: «Мордовия» (4:0), «Рубин» (2:1), «Кубан» (3:2), ЦСКА (1:1) ва «Локомотив» (1:0). Ушбу ўйинларда Перейра 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Россия Премьер-лигасининг 25-туридан кейин «Краснодар» 2-поғонада бормоқда. Улар пешқадам «Зенит»дан 8 очкога ортда қолмоқда. Краснодарликлар 4 май куни сафарда Туланинг «Арсенал» жамоасига қарши ўйнашади.
Изоҳ (0)