Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Нантунь шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги йўлнинг 410 метр қисмини икки эркак сотиб юбориш учун қисмларга ажратиб олиб кетди, деб хабар беради Meduza.

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

Йўл Нантунь шаҳри яқинида 2008 йилда қурилган ва яхши ҳолатда сақланганди. «Ўғирлик» икки ҳафта олдин яқин атрофдаги қишлоқ фуқароси томонидан аниқланди. У маҳаллий полицияга қўнғироқ қилиб, нима учун «йўл тубидан кавлаб олиб кетилгани»га қизиққан. Маҳаллий ҳукумат бу йўлда ҳеч қандай қурилиш ишлари қилиниши режалаштирилмаганини тасдиқлаганидан сўнг, полиция жиноий иш очди ва тергов бошлади.

Терговчилар яқин атрофдаги кузатув камераларидаги ёзувларни ўрганиб чиқди ва бетон плиталарни ташиётган юк машинасини кўрди. Полиция Гу фамилияли автомобиль эгасини сўроқ қилганида, у айбига иқрор бўлди.

«Мен бу йўлдан деярли ҳеч ким фойдаланмаслигини билардим, шунинг учун пул ишлаш мақсадида озроқ қурилиш материали қазиб олмоқчи бўлгандим», — деди қўлга олинган шахс.

Гу ўзининг дўсти Ян билан экскаватор ва юк машинаси ёрдамида 2 кун ичида 630 тонна бетон плиталарни ўғирлади, кейин 12 минг юань (2,6 минг доллар)га сотиб юборди. Жиноятчилар пулларни ишлатиб улгурмасидан олдин полиция уларни қўлга олди. Гу суд ҳукмигача ҳибсда сақланади, Ян эса биринчи чақирувдаёқ етиб келиш шарти билан қўйиб юборилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)