Япониянинг Сакаиминато ва Мацуэ шаҳарларини боғловчи Эшима Охаси кўприги кўриниши кишида ваҳима ҳиссини уйғотади, деб ёзади «Adme.ru».
Гап шундаки 1,7 км узунлик ва 11,3 метр кенгликка эга кўприкка чиқиш йўли жуда тик жойлашган. Бундай баландлик кўприк остидан кемалар ўта олиши учун зарур.
Кўприк, айниқса баъзи бурчаклар остида қаралганда, «Америка тепаликлари» аттракционини эслатади, деб ёзади нашр.
Изоҳ (0)