Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Главная сцена» телелойиҳасида ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик қўшиқчи Сардор Милано «Uz24.uz» нашрига интервью бериб, ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ турли саволларга жавоб қайтарди.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

«Лойиҳа ҳақида эшитишим билан кастингни ўтказиб юбормасликка қарор қилдим ва бу жуда муҳим эди. Мен куйлаётган жанрим айнан опера эмас, бу эстраданинг опера вокали билан кучайтирилган, ёки аксинча операнинг эстрада билан юмшатилган шакли. Ҳозирда классика ва замонавий мусиқа уйғунлиги бутун дунёда оммалашиб бормоқда.

Болалигим Тошкентда ўтган. 178-мактабда, кейин фортепиано бўйича мусиқа мактабида таҳсил олдим. Ўз ижод йўлимни бошлаган «Оловуддин» эстрада шоу студияси ҳам болалигимнинг муҳим қисми бўлди. Артист бўлишимни болалигимдаёқ англагандим. Классик мусиқага жиддий қизиқиш эса Олма-отада Чайковский номидаги коллежнинг «Классик фортепиано» бўлимида ўқиб юрганимда туғилди. Москвадаги Россия мусиқа академиясидаги таҳсил давомида эса операга қизиқдим.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Тахаллусим Милано — бувимнинг фамилияси Милаванованинг қисқартирилгани, шунингдек Ла Скала опера театри жойлашган Милан шаҳри ҳам акс этган.

Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, Лариса Москалёва, Рашид Холиқов, Лайло Галиева («Сетора» гуруҳининг илк таркиби вакиласи), Шукур («Фазо» гуруҳи) каби ўзбек эстрадасининг кўплаб вакилларининг қўллаб-қувватлаш сўзлари ёқимли бўлди. Тошкентга боргач, улар билан шахсан танишишни исташимни ҳам айтгандим.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Ҳозирда менинг юрагим бўш. Бошим эса мусиқа, карьера ва жиддий режалар билан банд. Лекин ўзимга чеклов қўймайман. Агар севиб қолсам, бу фаолиятимга халал бермайди.

Ўзбекистонга дўстларим, қариндошларимни кўришга тез-тез бориб тураман. Мусиқа материаллари устида ишлашга ҳам Тошкент жуда тинч ва қулай жой. «Главная сцена» лойиҳасидаги иштирокимни кузатиб бориб, менга мухлислик қилган бутун Ўзбекистон аҳлидан миннатодрман. Тошкентда концерт бериб, зал юзида табассум билан турган одамлар билан тўлишини, мен эса уларга мусиқа байрамини улашишни истайман», — деди Сардор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар