Қирғизистонда яқин келажакда ҳалол курорт очишга ваъда берилмоқда. Курортда мусулмонларнинг овқатини тайёрлаш бўйича барча стандартларга амал қилинади, ҳар бир хонада жойнамоз бўлади, соҳил эса эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлади, деб хабар беради «Nur.kz».
«Бизнинг мамлакатимизда мусулмонлар учун мўлжалланган туризм йўқ, шунинг учун бу Қирғизистон учун бутунлай янги йўналиш. Айни вақтда биз биринчи ҳалол дам олиш марказини очяпмиз, бу ерда шариатнинг барча қоидаларига амал қилинади. Пансионат сайёҳлик мавсуми арафасида ўз ишини бошлайди», — деди ҳалол курорт бош директори Дониёр Исоқов.
Раҳбарнинг сўзларига кўра, пансионатнинг ҳар бир хонасида жойнамоз ва Қуръон бўлади. Алкоголь маҳсулотлари эса пансионатга киритилмайди. Дам олиш марказида ҳар томонлама қулай бўлган 8 та хона ва 2 та VIP хона, қаҳвахона, болалар учун ўйингоҳ бўлади. Тренажёр залини қуриш ҳам режада бор.
Ҳалол дам олиш маркази Иссиқкўл туманидаги Корумду қишлоғида жойлашган.
Изоҳ (0)