Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Shymkent Open турнири давом этмоқда. Унда Ўзбекистондан бир гуруҳ истеъдодли теннисчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти, деб хабар беради Olamsport.com.

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Влада Якшибарова илк даврада россиялик Ирина Лидковскаяни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди. Еттинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Албина Хабибулина эса беларуслик Полина Пеховадан 6:4, 1:6, 6:0 ҳисобида устун келди. Яна бир Ўзбекистон вакиласи Полина Меренкова қозоғистонлик Дарья Шевченкони 6:1, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Олтинчи рақамли теннисчи бўлган ўзбекистонлик Арина Фолс саралаш баҳслари ғолибаларидан бири россиялик Александра Дубровинага 7:6, 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунингдек, Ўзбекистон теннисчиларидан Гўзал Юсупова ва Юлия Ким ҳам ўз иштирокини якунлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда