Канада шимоли-шарқидаги Британия Колумбияси провинциясида динозаврларнинг қадимий сўқмоғи топилди, деб хабар бермоқда ТАСС. «Йўл» Уиллистон кўли яқинида, провинциянинг энг йирик шаҳри бўлмиш Ванкувердан 1,5 минг километр масофада жойлашган.
Анча қадимийлигига қарамай, сўқмоқда йўқолиб кетган жониворларнинг тошларда ва қояларда сақланиб қолган изларини учратиш мумкин. Палеонтологларнинг фикрича, ушбу сўқмоқдан ўтган 20 дан ортиқ турдаги жониворларнинг юзлаб излари яхши ҳолатда сақланган.
Сўқмоқнинг кўринарли қисми учта футбол майдонига тенг, ёши эса 115—117 миллион йил деб тахмин қилинмоқда. Канадалик палеонтологлар ушбу топилма нафақат илмий изланишлар учун, балки сайёҳларни жалб қилиш учун фойда беришини кутмоқда.
Изоҳ (0)