2015 йилнинг 26 апрель тунида Тошкентдаги «Жўрабек» жомеъ масжидида содир бўлган ёнғин борасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги баёнот берди. Баёнот қуйида тўлиқ келтирилади.
2015 йилнинг 26 апрель куни, тунги соат 02:00 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 51-уйда жойлашган «Жўрабек» номли жомеъ масжидининг том қисмида, кучли шамол натижасида масжид томидан ўтган электр симларини қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган.Кўрилган чоралар натижасида, ёнғин соат 02:53 да тўлиқ ўраб олиниб, соат 03:23 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатларида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб ёнғин натижасида етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)