Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Вологда вилоятидаги 12-ахлоқ тузатиш колонияси хавфсизлик ва тезкор бўлими ходимлари мобил алоқа воситаларини ирғитиб отиш орқали етказиб бераётган фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда Вологда вилояти бўйича Жазоларни ижро этиш федерал хизмати бошқармаси расмий сайти хабар берди. Ирғитиб отиш «Кобра» спорт камони орқали отиладиган найзалар ёрдамида амалга оширилган.

Фото: 35.dsin.su

Фото: 35.dsin.su

Ўқларнинг орқа учларига полимер материалдан қилинган таралар маҳкамланган бўлиб, уларга мобил алоқа қурилмалари жойланган. Улардаги 9 та телефон мусодара қилинган.

Фуқарога нисбатан маъмурий қонунбузарлик тўғрисида протокол тузилди, маъмурий тергов материаллари ҳукм чиқариш учун муроса судига юборилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Маҳаллий
Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси ағдарилиб кетди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 22 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди