Чеченистон махсус топшириқли бўлинмаси жангчилари Аммандаги Махсус топшириқли кучлар бўлинмаларини тайёрлаш қироллик марказида Иордания қироли соврини учун бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Россия терма жамоасининг Иорданиядаги махсус бўлинмалар ҳарбийлари ўртасидаги қироллик жаҳон чемпионатидаги иштироки ғалаба билан якунланди! Жангчиларимиз мутлақ жаҳон чемпиони бўлди!. Ва бу ҳаммаси эмас — жамоа чемпионатнинг тўртта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди!» — деб ёзди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Изоҳ (0)