Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Ателетико»га қарши жавоб ўйини олдидан ўтказилган машғулот чоғида тепган тўпи теккан болага ўз футболкасини совға қилди, деб хабар бермоқда Блеачеррепорт.
Машғулот пайтида Роналду жарима зарбаларини тепишни машқ қилган ва ноаниқ зарбалардан биридан кейин тўп дарвоза орқасидаги трибунада ўтирган болага бориб теккан. Стадион шифокорлари тезда болани кўрикдан ўтказиб, унинг аҳволи яхшилигига ишонч ҳосил қилган.
https://youtu.be/vibEwID5aQU
Машғулотдан кейин Роналду йиғлаб турган боланинг олдига келиб, мухлисларнинг олқишлари остида унга машғулот футболкасини совға қилган.
Изоҳ (0)