Россия президенти Владимир Путин ва Аргентина давлат раҳбари Кристина Киршнер икки мамлакат ўртасида кенг қамровли стратегик ҳамкорлик ўрнатилиши ҳақидаги қўшма баёнотни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ушбу ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишини айтиб ўтганди.
Бундан ташқари, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари Россия ва Аргентина ўртасидаги кенг қамровли стратегик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини имзолади.
Изоҳ (0)