Қозоғистондаги Темиртау тарихий-ўлкашунослик музейи директори Наталья Скорикова мамлакат президентига 8 миллион нафар аёллар номидан севги изҳор қилди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
«Қозоғистон Халқ ассамблеяси — бу 17 миллион киши. Уларнинг 8 миллиони биз, аёллармиз. 8 миллионта аёл қалби сизга боқмоқда, тинч осмон, бу ерда яшаш имконияти учун 8 миллион миннатдорлик билдирилмоқда», — деди Скорикова 23 апрель, пайшанба куни Қозоғистон Халқ ассамблеяси XXII сессиясида.
«Нурсултон Абишевич, 8 миллион нафар аёл сизни севади. Ва биз сиз томондамиз», — дея қўшиб қўйди у.
«Сулаймон Султон эса дамини олсин», — дея ҳазил қилди ўз навбатида президент.
Изоҳ (0)