Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат бош вазири Жоомарт Оторбаевни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Knews.kg».
Фармонга биноан Жоомарт Оторбаевнинг бош вазир лавозимидан истеъфоси қабул қилинди ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати истеъфога чиқарилган деб ҳисобланади.Бош вазир, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари, маъмурий муассасалар раҳбарлари Қирғизистоннинг янги ҳукумати шакллантирилгунча эгаллаб келган вазифаларини бажариб туриш топширилди.
Изоҳ (0)