Ўзбекистонда электрон тижорат анча юқори ўсиш суръатларини намойиш қилмоқда, дея хабар берди «12news.uz» Allbiz интернет-савдо халқаро маркази тадқиқотларига таяниб.
2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон компаниялари томонидан Allbiz тизими орқали олинган сўровлар ўтган йилнинг 4-чорагига нисбатан 57 фоизга ўсди. Савдо-сотиқнинг катта қисми — 42 фоизи мамлакат ичкарисида амалга оширилади. Хорижий шериклар орасида талабнинг бешдан бир қисмини таъминловчи Россия, Қозоғистон (10%) ва Украина (6%) бор.
2015 йил 1-чорагида энг оммабоп бўлган маҳсулот турлари:
- Болалар кийими (2014 йил 4-чорагига нисбатан ўсиш 250%)
- Тола ва иплар (+55%)
- Шойи (+34%)
- Қуритилган мевалар (+12%)
- Ёнғоқлар (-27%)
- Қуёш энергиясини ишлатиш учун қурилмалар (-43%)
Изоҳ (0)