Эрон тарихида илк бор аёл кишини элчи этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди. «Новый век»нинг «Меҳр» ахборот агентлигига асосланиб хабар беришича, Марзиё Афҳам ҳозирда Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили ҳисобланади.
Хабар беришларича, у эронлик аёллар ичида биринчи бўлиб 2013 йилда ушбу лавозимга тайинланган эди. Ҳозирча Афҳам қайси мамлакатга Эрон элчиси этиб жўнатилиши ва унинг вазирликдаги ўрнини ким эгаллаши номаълум.
ТАССнинг қайд этишича, Аҳфам Эрон Ташқи ишлар вазирлигида 30 йилдан бери ишлайди, 2010-2013 йилларда у вазирликнинг ОАВ департаментига раҳбарлик қилган. 2013 йили вазирлик расмий вакили этиб тайинланиши эса Эрон парламентнинг ўта қадимчи депутатларининг кескин норозилигига сабаб бўлганди.
Маълумот учун, 2013 йил 3 август куни Эрон президенти вазифасини бажаришга киришган Ҳасан Руҳоний «унинг ҳукуматида жинсий таҳқирлашга ўрин йўқлиги»ни баён қилиб, вазирлардан аёлларни муҳим лавозимларга тайинлашни талаб қилганди.
Изоҳ (0)