Гонконгнинг Deep Knowledge Ventures венчур фонди катта шериги Дмитрий Каминский узоқ умр кўриш бўйича рекордни янгилаб, 123 йилдан кўп яшаган кишига 1 миллион доллар тўлашга ваъда берди, деб ёзади «Газета.ru».
Узоқ умр кўриш бўйича бош рекорд франциялик Жанна Кальман исмли аёлга тегишли, у 122 йил-у 6 ой яшаган. Каминский ушбу рекорддан ўзиш мумкинлигига ишонмоқда.
«Жамиятимиз кимдир янги рекорд қўймагунича узоқ умр ҳақида ўйламайди. Агар кўп яшаш рақобатдошлик масаласига айланса, у янада талабгир бўлади», — дея ишонч билдирди Дмитрий Каминский.
Изоҳ (0)