Хоразм вилояти Янгиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш, тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга изчил эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Замонавий ва миллий архитектура андозалари асосида қад ростлаган бино қурилиши «Янгиариқ таъмир мармар қурувчи» масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди. Қурилиш-таъмирлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларига 850 миллион сўм маблағ сарфланди. Хоналар кетма-кетлиги фуқаронинг вақтини тежаш ва қисқа муддатда хизмат кўрсатишга мослаштирилган.
– Мамлакатимизда пенсия жамғармаси соҳасини тубдан такомиллаштириш, уни замонавий талабларга мослаш, пенсионерларга янада қулай шароитлар яратиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда, – дейди пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Умидбек Бекжонов. – Замонавий услубда қурилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган бино кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш имконини беради.
Изоҳ (0)