«Ҳаётни лайкла!» лойиҳаси HayotFilms жамоаси остида бирлашган турли мамлакатлар ёшларининг ҳамкорликдаги ишидир, деб ёзади «Pixland.uz».
Улар жамоатчилик эътиборини кишилар авлодининг ижтимоий тармоқларга қарамлиги муаммосига қаратишни мақсад қилган. Роликдан тушадиган маблағ эса Charita.cz ташкилотига хайрия сифатида берилади.
Нашр таъкидлашича, икки ҳафтага яқин вақт ичида клип деярли олти миллион марта томоша қилинди.
Видео режиссёри ва муаллифи Отабек Жўраев ушбу лойиҳа мавзуси бўйича фикрлари билан бўлишди:
«Ушбу роликни кўргач, ҳар бир киши шахсан ўзи учун доимо онлайн бўлиш, ижтимоий тармоқларни тўхтовсиз ўқиб, уларга ўз расмларини қўйиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ўйлаб кўришини истардик. Эҳтимол, ўйлаб қаралса, виртуал макон ва ҳақиқий ҳаёт ўртасидаги танловни амалга ошириш унча мураккаб эмаслигини тушуниш мумкин бўлар», — деди у.
Изоҳ (0)