Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикаси ва Эрон ядровий дастури бўйича халқаро воситачиларнинг «Олтилик гуруҳи» ўртасида 2015 йилнинг 2 апрель куни Лозанна шаҳрида эришилган «Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режасининг асосий параметрлари» бўйича келишувларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Баёнотда таъкидланишича, глобал қуролсизланиш тизимининг ажралмас қисми бўлган Марказий Осиёда ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши ташаббускори бўлгани ҳолда, Ўзбекистон оммавий қирғин қуролларининг тўлиқ йўқ қилинишини қатъий ёқлайди ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг БМТ Низоми ва ЯҚТШ доирасида белгиланган тарқатмаслик тартибини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

«Ўзбекистонда мазкур доиравий келишув халқаро тинчлик ва хавфсизлик мустаҳкамланишига жиддий ҳисса қўша оладиган кенг қамровли битимга эришиш учун мустаҳкам замин яратилишига умид қиладилар», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни Эрон ва халқаро воситачилар «олтилиги» Эрон ядро дастури бўйича сиёсий келишувга эришди. Битимни тайёрлаш жараёни 30 июнгача якунланади. АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилишича, Эрон ядро дастури устидан назорат турли йўналишлар бўйича 10 йилдан 25 йилгача давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди