«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш институти раҳбари порахўрликда ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда айбланди, деб ёзади «12news.uz».
Тошкент шаҳар прокуратураси вакили Ҳусан Ҳусанов айтишича, ушбу лавозимга 2009 йил майида тайинланган мансабдор ўз қўли остидагилардан пора олган, шунингдек илмий лойиҳалар учун ажратилган йирик миқдордаги давлат грантларини ўзлаштирган.
«У илмий лойиҳаларга ажратилган 19 миллион 395 минг сўм давлат грантини сарфлаб юборган. Бундан ташқари, бензин чекланган миқдордан ошиқ миқдорда ҳисобдан чиқариб ташланган ва бунинг оқибатида 12 миллион 215 минг сўм моддий зиён келтирилган», — деди Ҳусанов.
Суд Институт раҳбарини 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Изоҳ (0)