Россиянинг «Мобильние ТелеСистеми» («МТС») мобил алоқа оператори ўзининг «Бир қадам олдинда» («На шаг впереди») шиорини «Сен уддалайсан» («Ти сможешь») га ўзгартирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Бренд стратегиясидаги асосий фарқ шундаки, шу пайтгача МТС рекламаси компаниянинг технологик етакчилигига урғу берарди. Энди биз биринчи навбатда ўзига ишонадиган инсонларга мурожаат қилишни хоҳлаймиз, МТС эса уларга ўз мақсадларини амалга оширишда ёрдам бериши мумкин», − деди компаниянинг маркетинг бўйича вице-президенти Василь Лацанич.
«МТС»нинг янги маркетинг стратегияси BBDO агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, шартнома қиймати маълум қилинмаган. Вице-президентнинг сўзларига кўра, янги стратегия жорий йилда реклама харажатларининг ошишига сабаб бўлмайди. Унинг таъкидлашича, «МТС» рекаламаларга таниқли инсонларни жалб этишни камайтириб, оддий инсонлар иштирокини кўпайтиради.
Изоҳ (0)