Alaska Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти ҳавога кўтарилганига кўп бўлмай, унинг юкхонасидан бақир-чақир ва зарабалар овози келганидан сўнг шошилинч равишда Сиэтл шаҳри аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Сиэтлдан Лос-Анжелес томон йўлга чиққан самолёт ҳавога кўтарилиши билан дарҳол қўнди», - дейилади хабарда. Аэропорт ходимларининг сўзларига кўра, ҳаво кемасини вақтида тарк этишга улгурмаган юк ташувчи самолётнинг юк бўлмасидан қолиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида юк ташувчи жабрланмаган. «Ҳар ҳолда, самолёт қўниб, багаж бўлмаси очилганидан сўнг, у мустақил равишда самолётдан чиқиб келди», - деди Сиэтл аэропорти вакили. Юк ташувчи ҳар эҳтимолга қарши касалхонага юборилган.
Изоҳ (0)