12 апрель, Пасха куни Украина Қуролли кучларининг уч нафар ҳарбий хизматчиси ўз жонига қасд қилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб, «УНН» хабар бермоқда.
Хусусан, Донецк вилояти Артёмовск тумани Зайцево шаҳарчаси яқинида Б2278-ҳарбий қисм аскари «АКС-74» автомати билан ўз иягига қарата ўт очган. Шунингдек, Львовдаги А0284-ҳарбий қисм жангчиси ўз уйида вена қон томирини кесиб ташлаган.
Бундан ташқари, Донецк вилоятидаги Волноваха шаҳарчасида Б1688-ҳарбий қисм аскари ўзини граната билан портлатиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Донецк вилояти Антоновка қишлоғи яқинидаги дарёда Украина Қуролли кучлари 28-механизациялашган бригадасининг 48 ёшли ҳарбий хизматчиси ўз жонига қасд қилганди.
Изоҳ (0)