Саудия Арбаистони муфтийси Абдул Азиз Ал Аш-Шайх ўзи томонидан эркакларга очликда ўз хотинларининг гўштини ейишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Унинг сўзларига кўра, бундай ёлғон миш-мишларнинг тарқатилиши жинсидан қатъи назар инсонни улуғловчи Ислом динини обрўсизлантириш ва ижтимоий вазиятни издан чиқариш учун амалга оширилган.Қайд этилишича, аввалроқ шайх ўлимга олиб келувчи очлик ҳолатида эр ўз хотинини ейиши мумкинлиги, хотин эса бунга итоат қилиши лозимлиги бўйича фатво бергани ҳақида хабарлар тарқалган.
Изоҳ (0)