Россиянинг икки рақамли SIM-карта берувчи Aiva Mobile виртуал мобил алоқа оператори («МТТ Групп») режалаштирилган 100 минг абонентни тўплай олмаган бўлса ҳам, Ўзбекистон ва Қирғизистон бозорларига чиқиш режасидан воз кечмаган, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
2014 йил август ойида ишга туширилган Aiva Mobile’га ҳозирча 35 мингга яқин абонент уланган. Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун мўлжалланган операторнинг SIM-карталари иккита рақамга эга: бири Россияники, иккинчиси абонентнинг ватаниники (ҳозирча фақат Тожикистон уланган). Имтиёзли тарифлар ҳам Россияда, ҳам роумингда анча арзон нархларда мулоқот қилиш имконини беради.
Aiva Mobile Ўзбекистон ва Қирғизистонга мос равишда 2015 йил ўрталарида ва охирларида кирмоқчи. Бундан ташқари, оператор Финландия бозорига киришни ҳам режалаштиряпти.
Изоҳ (0)