Москва патриархияси черков ва жамият муносабатлари бўйича Синод бўлимининг раҳбари Всеволод Чаплин режалаштирилаётган инсон бошини кўчириб ўтказиш операцияси ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Говорит Москва» радиоси.
«Ушбу тажриба муваффақиятли кечса, улкан илмий натижа билан бирга ахлоқий муаммога ҳам олиб келиши мумкин. Худога ишонмайдиган ва абадий ҳаёт ҳақида орзу қилувчи бойлар соғлом ва онгли одамларнинг таналаридан ҳам фойдаланиши ёки кўчма танага эга бўлиш учун махсус мавжудотларни ўстириши мумкин. Боши кўчирилган одамнинг кейинги умрини эса ҳаёт деб бўлмайди. Бошқа танага кўчган одам қисмангина инсон бўлиб қолса керак. У биз ҳозирда биладиган одамга қандайдир тескари мавжудотга айланади», − деди руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, бошни кўчириб ўтказиш бўйича операция учун илк номзод Россиянинг Владимир шаҳрида яшовчи 30 ёшли дастурчи Валерий Спиридонов бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)