Франция жанубида ҳалокатга учраган А320 лайнерининг иккинчи учувчиси Андреас Лубиц самолёт капитани кабинани тарк этиши учун унинг ичимлигига қасддан сийдик ҳайдовчи восита қўшиб қўйган. Бу ҳақда ИТАР-ТАССга асосланиб «Segodnya.ua» хабар бермоқда.
24 март куни Франция жанубида, Ниццадан шимолроқдаги Дин-ле-Бен манзилгоҳида Germanwings авиакомпаниясининг Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 лайнери ҳалокатга учраган эди.
А320нинг иккинчи «қора қутиси» маълумотлари иккинчи учувчи Андреас Лубиц самолётни қасддан ер томон йўналтиргани ҳақидаги тахминларни тасдиқлади.
Кейинроқ маълум бўлдики, Лубиц кабинага кириш эшигини қулфлаган, қулф паролини эса ўзгартирган ва, катта эҳтимол билан, самолёт автопилотини эркин қулаш режимига созлаб қўйган.
Капитаннинг самолёт ер билан тўқнашгунига қадар кабинага кириш учун барча уринишлари самарасиз якунланган.
Аввал тўпланган турли маълумотларга кўра, Лубиц кўриш қобилиятининг ёмонлашгани сабаб даволанаётган бўлган, шунингдек, оғир руҳий зўриқишдан азият чеккан. Бундан ташқари, у депрессия ҳолатида бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)