Киевнинг Деснянск туманида турар жойнинг бешинчи қаватида жойлашган хонадон деразасидан маҳаллий фуқаро — пенсионер аёл ўзини ташлади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Аёлни оёқ-қўллари бир неча жойдан синган ҳолда касалхонага етказишди. Шифокорлар сўзларига кўра, ҳозир унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Кампирнинг у билан бирга яшайдиган ўғли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига онаси руҳий хасталикдан азоб чекишини маълум қилди. Маълум бўлишича, у ўз жонига қасд қилиш ҳақида кўп бора гап очган.
Аёл ҳаёт билан видолашишга қарор қилиб, ўлими олдидан мактуб ҳам қолдирган, унда ҳеч кимдан гумон қилмаслик ва ҳеч кимни айбламасликни сўраган.
Изоҳ (0)