Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Зарур қўшимча техник ва ишга тушириш-созлаш ишларининг ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида UzMobile GSM тармоғининг тижоратли фойдаланиш учун ишга туширилиши илгари эълон қилинган сана (10 апрель) дан 2015 йил 15 апрель кунига кўчирилди, деб хабар бермоқда «Ўзбектелеком» матбуот хизмати.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

UzMobile GSM тармоғига абонентларнинг уланиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча «Ўзбектелеком» АК сотувлар офисларида 15 апрель куни соат 14:00 дан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2126 сонли «Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинганди. UzMobile филиали Ўзбекистон мобил алоқаси миллий операторига айланди, унга мобил алоқа бозорида миллий компанияларнинг кенг иштироки учун зарур шароитларни яратиш ҳамда мамлакатнинг кўчма мобил алоқа тармоқларини янада ривожлантириш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?