Футболчи Дэвид Бекхэм тўнғич ўғли 16 ёшли Бруклиннинг шахсий ҳаётига оид баъзи сирлар билан бўлишди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Маълум бўлишича, Бруклиннинг биринчи учрашуви бир ярим йил аввал севишганлар кунида бўлиб ўтган. Виктория Бекхэм ўғли учун шунчалик хавотирланганки, Дэвиддан ўғлига айғоқчилик қилишни сўраган.
Натижада Дэвид ўғлининг учрашуви бўлаётган ресторанга кириб, улардан беш стол нарида ўтирган.
Нашр таъкидлашича, футболчи нафақат ўғиллари, балки қизи Харпер ҳаётида ҳам фаол иштирок этади: у билан сайрга чиқади, дўкон айланади ва уни машғулотларга олиб боради.
Изоҳ (0)