1—9 апрель кунлари Тошкентда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб ёзади «Anons.uz». Унда қатнашиш учун дунёнинг 151 мамлакати ариза берди.
Чемпионатда иштирок этиш учун Тошкентга Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов етиб келди. У мажмуа ва спорт майдонларини мусобақаларга тайёрлаш, ходимлар ва спортчилар учун шароитлар яратишнинг бориши билан танишди.
Қиличбозлик бўйича чемпионат эртага — 1 апрель куни эрталаб саралаш мусобақалари билан бошланади. Расмий очилиш маросими эса 18:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)