Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо айни вақтда АҚШ чемпионати иккинчи дивизионида иштирок этаётган «Форт-Лодердейл Страйкерс» жамоаси мутахассисларидан бири ҳисобланади, деб хабар беради «Uff.uz».
Роналдо ўз жамоасига Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таклиф этиш орзуси борлигини билдирди.
«Мен Мессини сотиб олиш учун чўнтагимдан харажат қилишга ҳам тайёрман. Бизнинг клубимиз учун ҳеч қандай чегара йўқ. Биз буюк клубга айланамиз!
Нима учун Мессини сотиб олмаслик керак экан? Нима учун Криштиану Роналдуни сотиб олмаслик керак экан? Бир неча йилдан сўнг, биз бу ишни амалга ошира оламиз. Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ.
АҚШ – Хитойдан сўнг футбол ривожи борасида иккинчи ўринда туради. Кўплаб кучли футболчилар Флоридада яшашни истайди. Бу ерда турмуш тарзи жуда юқори. Ким ҳам бу ерда яшашни истамас эди?» – деди Роналдо.
Изоҳ (0)