Хонанда Севинч Мўминова турмуши билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалгани хусусида тўхталиб, қаерга борса, ажрашгани борасида савол беришларини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Даракчи» нашри хабар бермоқда.
«Турмуш ўртоғим билан бахтли ҳаёт кечиряпмиз. Қизалоғим Лейлани бирга катта қиляпмиз. Турмушнинг ўнқир-чўнқирлари, яхши-ёмон кунларини биргаликда, бир-биримизга суяниб енгиб ўтяпмиз, – деди ижодкор. – Меҳр-муҳаббатимиз билан ҳамиша бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз.
‘Ажрашди’ деган гап тўйимиздан бир неча ой ўтиб тарқаган. ‘Икки санъаткор бир оила бўлиб яшолмайди’ деганлар ҳам бўлган-да. Балки ҳалигача бирга эканлигимизга ишонишмаётгандир. Бу саволга жуда кўп жавоб бердим».