Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари, Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили Михаил Богданов Саудия Арабистони элчиси Абдурраҳмон ар Расси билан учрашув чоғида Ямандаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, можарони тинч йўл билан ҳал қилишни сўради, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Россия томонидан Ямандаги барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва ички можарони кенг умуммиллий мулоқот йўли орқали фақатгина тинч йўллар билан ҳал қилиш лозимлиги таъкидланди», − дейилади Россия ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони армияси Яман билан чегара ҳудудида хусий қўзғолончиларига қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Жанговар ҳаракатларга бошқа араб давлатлари ҳам қўшилгани айтилган.
Изоҳ (0)