Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси ўтган ўн кун ичида навбатдан ташқари президентлик сайловларига номзодлар томонидан амалга оширилган қоидабузарликларни аниқламади, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Бироқ номзодларга қарата танбеҳлар ёки уларнинг хатолари ҳақида маълумот келиб тушса, МСК маълум чораларни қўллайди.
Мамлакатда президентликка номзодлар сайловолди кампаниясига 25 март куни старт берилди. Муддатидан аввалги президентлик сайловлари Қозоғистонда 26 апрель куни бўлиб ўтади. 11 март куни Назарбоев номзоди «Нур Отан» партияси томонидан илгари сурилган эди.