АҚШнинг Техас штатида 29 март, якшанба куни хусусий уйга кичик самолёт келиб тушди, дея хабар бермоқда ТАСС. Маҳаллий ҳукумат маълум қилишича, учувчи ва бортдаги уч йўловчи, жумладан икки нафар ёш бола жабрланган.
Ҳодиса Далласдан 135 км шимолда жойлашган Гордонвилл шаҳрида содир бўлди. Гувоҳлар сўзларига кўра, Beechcraft B35 бир қаватли уй томига урилиб ўтган ва орқа ҳовлига қулаган. Ҳалокат чоғида бинода ҳеч ким бўлмаган.
Жабрланганлар оғир аҳволда касалхонага етказилди. Айни пайтда авария сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)