Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2015 йил 20 январдаги 1-сонли қарори билан Хоразм вилояти Гурлан шаҳар посёлкасининг бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.
Бош режа «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилиб, шаҳарнинг 2030 йилгача бўлган муддатга ривожланиш истиқболини белгилайди.
Жумладан, бош режага мувофиқ шаҳарнинг:
- аҳолиси сони 47,0 минг кишигача;
- ҳудуд майдони 1808,5 гектаргача;
- уй-жой фонди 420,0 минг м.кв. гача ўсиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)