Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов 29 март куни овоз бериш учун Тошкент шаҳридаги 93-сайлов участкасига келди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Нашр таъкидлашича, Сайлов жараёни халқаро ҳуқуқ нормаларига мос, ошкоралик, кўппартиявийлик, эркинлик, тенглик тамойилларига мувофиқ ўтмоқда. Бунда сайлов тизимига оид қонунчиликда фуқароларнинг сайловолди кампаниясида ва овоз беришда эркин қатнашиши, овоз бериш яширинлиги, буни ҳар бир фуқаронинг ўзи бевосита амалга ошириши белгилаб қўйилгани алоҳида аҳамият касб этаётир.
Изоҳ (0)