Бугун, 30 март куни Франциянинг Круаси-Бобур шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Open GDF Suez de Seine et Marne турнирининг асосий тўр баҳслари бошланди. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан икки нафар теннисчи ҳам иштирок этаётган эди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова саралаш баҳсларида мағлубиятга учради. Саралашда учинчи рақам остида таснифланган Омонмуродова дастлаб словакиялик Микаэла Хонковани 6:4, 6:3 ҳисобида таслим этди. Бироқ иккинчи босқичда швециялик София Арвидссонга икки сетда ҳам бир хил 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди асосий тўр мусобақасида Ўзбекистоннинг биргина вакиласи Нигина Абдураимова бош мукофот учун баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси қуръа натижасига кўра илк даврада турнирда имтиёзли тарзда иштирок этаётган франциялик Миртилле Georgeсга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)